Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс ушланди

Фарғонада 210 минг долларга ҳокимлик лавозимини ваъда қилган шахс қўлга олинди
Фарғона вилоятида 210 минг доллар эвазига ҳоким лавозимига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахс ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент маълум қилди.
Билдирилишича, фуқаро С.А. фуқаро И.D.ning ишончига кириб, ўзини Ўзбекистон ҳакамлик суди судясининг ёрдамчиси деб таништирган ва гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 210 минг АҚШ доллари эвазига уни Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштириб қўйишини айтган.
У келишилган пулдан 100 минг долларни олаётган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

