Маҳаллий

Фарғонада ҳоким ёрдамчисидан 600 доллар ва 17 млн сўм ундирган собиқ бўлим бошлиғи ушланди

Фарғонада ҳоким ёрдамчисидан 600 доллар ва 17 миллион сўм ундирган собиқ бўлим бошлиғи қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Тошлоқ тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг собиқ бошлиғи М.Б. "Конизар" МФЙ ҳоким ёрдамчиси И.K.ga ажратилган имтиёзли кредитларнинг мақсадли сарфланишини ўрганиш баҳонасида ноқонуний текширув ўтказгани аниқланган.

Собиқ раҳбар аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига ҳоким ёрдамчисидан 600 доллар олган. Шунингдек, у мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, турли баҳоналар билан 17 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Ушбу пуллардан 10 миллион сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда боғча лицензияси учун 10 минг доллар сўраган шахс, Наманганда эса собиқ банк раҳбари фуқародан 20 минг доллар олаётганида қўлга олинган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.