Маҳаллий

25 кишидан сув учун пул олган собиқ назоратчига жиноят иши очилди

«Бухоро сув таъминоти» АЖ бўлимининг собиқ назоратчиси 25 нафар фуқародан сув истеъмоли учун деб олган 100 доллар ва 17,8 млн сўмни уларнинг қарздорлигини тўлашга йўналтирмай, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланди. Ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

25 кишидан сув учун пул олган собиқ назоратчи устидан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Текширув жараёнида «Бухоро сув таъминоти» АЖ бўлимининг собиқ назоратчиси Ш.С. 25 нафар фуқародан гўёки сув истеъмоли учун тўлов сифатида 100 АҚШ доллари ва 17,8 млн сўм олгани маълум бўлди.

Департамент маълумотига кўра, собиқ назоратчи ушбу маблағларни фуқароларнинг сув истеъмолидан келиб чиққан қарздорлигини ёпишга йўналтирмаган. Айтишларича, у пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.