Дунё

ЖССТ Şамонда вирусидан биринçи одам вафот этгаç, таҳдидларни баҳолади

Франсияда тарихда илк бор инсонда Şамонда вируси аниқланди. Бемор вафот этган бöлса-да, Жаҳон соğлиқни сақлаş таşкилоти ҳозирçа буни ягона ҳолат деб баҳоламоқда ва вазиятни кузатиб бормоқда.

ЖССТ Şамонда вирусидан биринчи одам вафот этгач, таҳдидларни баҳолади

Аввалроқ Лион шаҳрида инсоннинг Şамонда вируси билан зарарлангани бўйича маълум бўлган илк ҳолат қайд этилганди. Вирус бошқа бир оғир хасталикдан даволанаётган кекса эркакда аниқланган.

Бемор вафот этди, бироқ ЖССТ содир бўлган воқеани ягона ҳолат сифатида таърифламоқда. Франсия соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Грегори Эмери «мисли кўрилмаган ҳолат юз берганини» маълум қилди, аммо беморнинг ўлими аввало унинг ўта заиф иммун тизими билан боғлиқлигига ишонтирди.

«Ҳозирча бу ягона ҳолат. ЖССТ вазиятни кузатиб бормоқда ва янги маълумотлар келиб тушиши билан янгиланган ахборотни тақдим этиб боради», - дейилади ташкилот баёнотида.

Шунингдек, ЖССТ Франсия расмийлари билан яқин алоқада эканини маълум қилди.

Şамонда вируси (ШАВ) - ҳайвонларнинг юқумли касаллиги қўзғатувчиси бўлиб, у Ортҳобунявирус уруғига ва таркибига Счмалленберг ҳамда Акабане касаллиги вируслари ҳам кирувчи Симбу серогуруҳига мансубдир.

ЖССТ маълумотларига кўра, вирус илк бор 1965-йилда Нигерияда йирик шохли қорамолларда аниқланган. У асосан қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига: сигир, қўй, эчки, от ва алпакага зарар етказади. Касалланган ҳайвонларда иситма, ич кетиши ва сут миқдорининг камайиши, шунингдек, янги туғилган бузоқларда нуқсонлар кузатилиши мумкин.

Вирус ҳайвонларга асосан Сулисоидес уруғига мансуб майда чивинлар чақиши орқали юқади. Şамонда вирусига қарши ваксина ёки дори воситаси мавжуд эмас.

Авваллари ҳайвонлар орасидаги аксарият ҳолатлар Африка ва Японияда қайд этилар эди. Бироқ жорий йилнинг ёзида вирус Европада: дастлаб Германия ва Швейсарияда, сўнгра Австрия, Белгия ва Франсияда аниқлана бошлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.