Жиззахда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди
ЙТҲ 11-сентабр куни эрталаб Шароф Рашидов тумани ҳудудида содир бўлган. Тошкент-Самарқанд йўналишидаги автобус йўлнинг белгиланган жойидан қайрилиб ҳаракатланаётган вақтида қарама-қарши томондан келаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Жиззахда йўловчи автобус юк машинаси билан тўқнашди
Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 11-сентабр куни эрталаб М-39 автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Бухоро вилоятида яшовчи 44 ёшли ҳайдовчи Ютонг автобусини Тошкент-Самарқанд йўналишида бошқариб бораётиб, йўлнинг белгиланган жойидан қайрилиб ҳаракатланаётган пайтда қарама-қарши йўналишда келаётган юк машинаси билан тўқнашган. Юк машинаси Қашқадарё вилоятида яшовчи 43 ёшли ҳайдовчи бошқарувида бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Автобусдаги айрим йўловчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

