Маҳаллий

Тошкент вилоятида автобус ва Ласетти тўқнашди, жароҳатланганлар бор

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 2-сентябр куни автобус ва Ласетти автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, натижада жароҳатланганлар бор. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Ҳодиса тахминан соат 18:30 да А373 Тошкент—Ўш автомобил йўлининг 75-километрида содир бўлган. 1964-йилда туғилган ҳайдовчи Исузу русумли автобусни қайрилиш мумкин бўлган жойдан бураётган вақтда, қарама-қарши йўналишдан келаётган, 1997-йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Ласетти билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида енгил автомобил ҳайдовчиси ҳамда автобусдаги икки нафар йўловчи биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 24-июл куни Ласетти автомобили иштирокида ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани хабар қилинган эди. Ўша ҳодисада 31 ёшли ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган, автомобил салонидаги йўловчилар эса турли даражадаги тан жароҳатлари билан шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.