Тошкентда автобус электробус билан тўқнашди
Ҳодиса оқибатида 17-сонли автобуснинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олган

Тошкентда авнус электробус билан тўқнашди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 2-автобус саройи филиалига тегишли «Ютонг» газ автобуси ҳамда 18-автобус саройига тегишли «Ютонг» электробуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди.
Ҳодиса 2 август куни соат 08:10 атрофида Амир Темур шоҳ кўчасидаги «Юлдуз» бекати яқинида юз берган. 17-сонли йўналишда ҳаракатланаётган «Ютонг» автобуси ҳайдовчиси эҳтиёцизлиги оқибатида бекатда тўхтаб турган 85-сонли йўналишдаги «Ютонг» электробусининг орқа қисмига урилган.
Ҳодиса оқибатида 17-сонли автобуснинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олган. Жабрланувчи тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига олиб борилган. Унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилгач, уйига жавоб берилган.
ЙТҲ натижасида техник шикастланган ҳар икки автобусни қайта йўналишга чиқариш учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

