Спорт

Жавоҳир Синдаров Глобал Чесс Леагуе мусобақасида биринчи доскалар орасида энг яхши ўйинчи бўлди

Жавоҳир Синдаров Глобал Чесс Леагуе 2026 турнирида биринчи доскада Магнус Карлсен ва Ян Непомняшийни ортда қолдириб, энг кўп ўйин очколарини қўлга киритди. Якунга кўра, у рапид бўйича жаҳон онлайн рейтингида учинчи ўринга кўтарилди. Унинг жамоаси — ФЬЕРС Америсан Гамбиц турнирда 3-ўринни олди.

Жавоҳир Синдаров Глобал Чесс Леагуе мусобақасида биринчи доскалар орасида энг яхши шахматчи бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик франшиза шахмат лигаларидан бири саналган Теч Маҳиндра Глобал Чесс Леагуеънинг тўртинчи мавсумида муваффақиятли қатнашди. У франшизалар етакчилари беллашган Исон Боард (“икона” доска)да энг кўп очко жамғарган шахматчига айланди.

Глобал Чесс Леагуе 5−13-сентабр кунлари Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида ўтказилди. Мусобақада олтита жамоа иштирок этди. Ҳар бир жамоа таркиби бир нафар Исон, икки нафар Суперстар Мен тоифасидаги шахматчи, икки нафар Суперстар Вомен ва бир нафар Продигйъдан иборат бўлди. Синдаров илк бор энг муҳим — Исон доскасида ўйнади: аввалги мавсумларда у Продигй ва Суперстар тоифаларида қатнашган эди.

ФЬЕРС Америсан Гамбиц сафида у билан бирга Даниил Дубов, Ниҳал Сарин, Бибисара Асаубаева, Сара Хадем ва МаркъАндриа Маурицси майдонга тушди. Жамоа мураббийи Шринат Нараянан бўлди.

Регуляр босқичда ҳар бир жамоа 10 тадан учрашув ўтказди. Бир жамоанинг барча олти нафар шахматчиси бир хил рангдаги доналарда ўйнади. Қора доналарда ғалаба учун тўртта, оқ доналарда қўлга киритилган ғалаба учун учта, дуранг учун эса ҳар икки томонга биттадан ўйин очкоси берилди.

Алоҳида учрашувда кўпроқ ўйин очкоси тўплаган жамоа учта баҳс очкосига эга бўлди. Вақт назорати — ҳар бир иштирокчига 20 дақиқа ва 41-юришдан бошлаб ҳар бир юриш учун икки сониядан қўшиб борилди.

Синдаров 10 та турда бешта ғалаба қозонди, учта партияни дуранг билан якунлади ва икки бор имкониятни бой берди. Оддий ҳисоб-китоб тизимида бу 10 очкодан 6,5 очкони англатади, бироқ ГСЛ тизими бўйича ўзбекистонлик гроссмейстер жамоасига 20 очко олиб келди ва Исон Боард доскасидаги барча ўйинчилардан устун чиқди.

У беш карра жаҳон чемпиони Вишванатан Анандни икки марта мағлуб этди, шунингдек, Алиризо Фирузжа, Ян Непомняший ва Максим Ваше-Лаграв устидан ҳам ғалаба қозонди. Синдаров Фирузжа, Магнус Карлсен ва Ваше-Лаграв билан дуранг ўйнади, Непомняший ва Карлсенга эса имкониятни бой берди.

Таққослаш учун, Карлсен мунтазам босқичнинг 10 та баҳсида ГСЛ тизими бўйича 18 та ўйин очкоси жамғарди. Мусобақа ғолиби Ян Непомняший ҳисобида эса 15 очко бор эди. Шу тариқа, Синдаров гуруҳ босқичини олтита биринчи доска орасида энг яхши натижа билан якунлади, шунингдек, барча иштирокчилар орасида грециялик Ставрула Солакиду (21,5) ва ҳиндистонлик Ниҳал Сариндан (21) кейин учинчи кўрсаткични қайд этди.

Турнирнинг иккинчи ярмидаги ғалабалар Америсан Гамбиц учун айниқса муҳим бўлди. 8-сентабр куни Синдаров қора доналарда Анандни яна енгди, эртаси куни эса Фирузжадан устун келди — бу Тривени Сонтинентал Кингс жамоасига қарши баҳсдаги ягона сермаҳсул партия бўлиб, ФЬЕРСъга 8:5 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

10-сентабр куни Синдаров Непомняшийни мағлуб этди. Америсан Гамбиц ўша куни бўлажак чемпионлар — Гангес Грандмастерс жамоасини 13:5 ҳисобида тор-мор этди: ўзбекистонлик шахматчидан ташқари Дубов, Асаубаева ва Маурицси ҳам ўз партияларида зафар қучди. Саккизта ўйиндан сўнг ФЬЕРС, Алпине АПЛ Пиперс ва Гангес Грандмастерс ҳисобида 15 тадан баҳс очкоси бор эди, бунда Америсан Гамбиц ва Алпине бир хил — 73 тадан Гаме Поинц тўплаб турганди.

Сўнгги турдан олдин Америсан Гамбиц жамоаси Алпине АПЛ Пиперсъга 7:9 ҳисобида имкониятни бой берди. Карлсен оқ доналарда Синдаровни енгиб, унинг кетма-кет учта ғалабадан иборат сериясига якун ясади.

Сўнгги учрашув олдидан ўзбекистонлик шахматчи жамоаси финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолган эди. ЧеҚ Мумба Мастерсъга қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда Синдаров ўз доскасида талаб қилинган вазифани бажарди: қора доналарда Максим Ваше-Лагравни енгиб, жамоасига тўрт очко келтирди. Аммо умумий ҳисобда ФЬЕРС баҳсни 6:11 ҳисобида бой берди. Хусусан, Пранешга қарши ғалабали вазиятга эга бўлган Ниҳал Сарин вақт тиғизлигида мағлуб бўлди.

Натижада Америсан Гамбиц мунтазам босқични 15 та баҳс ва 86 та ўйин очкоси билан учинчи ўринда якунлади. ЧеҚ Мумба Мастерс ҳам худди шунча баҳс очкоси тўплаган эди, бироқ уларда 85 та ўйин очкоси бор эди. 18 тадан баҳс очкоси жамғарган Гангес Грандмастерс ва Алпине АПЛ Пиперс жамоалари эса финалга йўл олди.

13-сентабр куни ФЬЕРС ва Мумба Мастерс учинчи ўрин учун иккита учрашув ўтказди. Америсан Гамбиц иккала баҳсда ҳам устун келди — 3,5:2,5 ва 4:2. Синдаров Ваше-Лаграв билан ҳар иккала учрашувда дуранг ўйнади. Ғалабага асосий ҳиссани иккитадан партияда зафар қучган Ниҳал Сарин ва МаркъАндриа Маурицси қўшди. 12 та доска якунларига кўра, Америсан Гамбиц бор-йўғи бир мартагина мағлубиятга учради.

Синдаровнинг муваффақиятли иштироки унинг рапид бўйича онлайн рейтингига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. ФИДЕнинг сентабр ойидаги расмий рейтингида унинг кўрсаткичи 2732 пунктни ташкил этар эди. Фирузжа устидан қозонилган ғалабадан сўнг унинг кўрсаткичи 2742,6 пунктга етди — бу дастлабки қийматдан 10,6 пунктга кўп дегани. Ўша пайтда Синдаров жаҳон рейтингида бирданига тўрт поғона юқорилаб, олтинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди ва фақатгина Магнус Карлсендан ортда қолди.

Глобал Чесс Леагуе 2026 ғолиблигини Гангес Грандмастерс қўлга киритди. Амалдаги чемпионлар — Алпине АПЛ Пиперс жамоасига қарши кечган биринчи финал учрашуви 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, иккинчисида эса Гангес 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Муҳим натижалардан бири Исон Боардъда Непомняшийнинг Карлсен устидан қозонган ғалабаси бўлди.

Якуний учлик: 1-ўрин — Гангес Грандмастерс, 2-ўрин — Алпине АПЛ Пиперс, 3-ўрин — Жавоҳир Синдаровнинг ФЬЕРС Америсан Гамбиц жамоаси.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.