Глобал Чесс Леагуе. Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсенга мағлуб бўлди

Глобал Чесс Леагуе. Жавоҳир Синдоров Магнус Карлсенга ютқазди
Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида Теч Маҳиндра Глобал Чесс Леагуе турнири давом этмоқда.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров бощилигидаги “Фьерс Америсан Гамбиц” 9-турда Магнус Карлсен етакчилик қилаётган “Алпине АПЛ Пиперс” жамоасига 7:9 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси қора доналарда норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсенга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Жавоҳир Синдоровнинг жамоадоши, қозоғистонлик шахматчи Бибисора Ассубаева “Алпине АПЛ Пиперс” вакили, ҳиндистонлик Дивя Дешмуҳ устидан ғалаба қозонди. Бундан ташқари, Даниел Дубов яна бир ҳиндистонлик спортчи Видит Гужратҳи билан баҳс олиб бориб, мағлубиятга учради. Қолган 4 баҳс дуранг билан якунланди.
“Гангес Грандмастерс” жамоаси “ЧеҚ Мумба Мастерс”ни 16:1 ҳисобида таслим қилди. Жамоа сардори Ян Непомниаши рақиб жамоа етакчиси, франсиялик Максим Вашье-Лагравни мағлуб этди.
Ян Непомниаши ҳамда Магнус Карлсен бощилигидаги жамоалар бир хил 18 очко тўплаган. Бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича “Гангес Грандмастерс” 1-ўринда бормоқда. Жавоҳир Синдоров жамоаси “Фьерс Америсан Гамбиц” 15 очко билан 3-ўриндан жой олган.
12-сентябр куни “Фьерс Америсан Гамбиц” 12 очко билан 4-ўринни эгаллаб турган “ЧеҚ Мумба Мастерс” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, 2026-йилда Глобал Чесс Леагуе мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил этади. Унинг ярми — 500 минг доллар — жамоанинг якуний ўрнига қараб тақсимланади: чемпион 250 минг, кумуш медал соҳиби 125 минг, учинчи ўриндаги жамоа 75 минг, тўртинчи ўриндаги жамоа 50 минг доллар олади.
Яна 450 минг доллар барча жамоалар ўртасида бутун турнир давомида тўплаган ўйин очколари сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Қўшимча 50 минг долларни лига ғолиби олади. Шу тариқа мукофот пули миқдори нафақат якуний ўринга, балки ҳар бир алоҳида партия натижасига ҳам боғлиқ. Турнир 13-сентябргача давом этади.

