Спорт

Жавоҳир Синдоров ФИДЕ рапид рейтингида 2-ўринга кўтарилди

Жавоҳир Синдоров ФИДЕ рапид рейтингида 2-ўринга кўтарилди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида Теч Маҳиндра Глобал Чесс Леагуе турнири давом этмоқда.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров бощилигидаги “Фьерс Америсан Гамбиц” 7-турда “Тривени Сонтинентал Кингс” устидан 8:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Синдоровнинг жамоадошлари рақиблари билан дуранг қайд этгани боис умумий ҳисоб 3:3 бўлди. Шундан кейин Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери оқ доналарда дунёнинг 11-рақамли шахматчиси, франсиялик Алиреза Фирузжани 3:0 ҳисобида енгди. Ушбу ғалаба “Фьерс Америсан Гамбиц”га умумий ҳисобда устунлик берди. Шу муваффақиятдан сўнг Синдоров лайв ФИДЕ рапид рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди.

Турнирдаги муваффақиятли иштироки туфайли Жавоҳир Синдоров жами 10,6 рейтинг очкосига эга бўлди. 20 ёшли гроссмейстер ҳозирда 2742,6 очко билан бирйўла тўрт поғона юқорилаб, рейтингда фақат норвегиялик Магнус Карлсендан (2806,5) ортда қолмоқда.

Жавоҳир Синдоров жамоаси ҳамда Мангус Карлсен етакчилигидаги “Алпине АПЛ Пиперс” бир хил 12 очко жамғарган. Бироқ қўшимча кўрсаткичларга кўра, “Фьерс Америсан Гамбиц” турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда. Шунингдек, “Гангес Грандмастерс” ҳам 12 очко тўплаган.

Амалдаги чемпион “Алпине АПЛ Пиперс” 7-турда “ЧеҚ Мумба Мастерс”ни 11:6 ҳисобида мағлуб этди. Жамоа сардори Магнус Карлсен франсиялик Максим Вашье-Лагравни енгди. Бундан ташқари, ҳиндистонлик Аниш Гири ҳамда Володар Мурзиннинг муваффақиятли ўйини ҳам ушбу жамоага 3 очко келтирди.

10-сентябр куни “Фьерс Америсан Гамбиц” 12 очко билан 3-ўринда турган “Гангес Грандмастерс”га қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, 2026-йилги Глобал Чесс Леагуе мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил этади. Унинг ярми — 500 минг доллар — жамоанинг якуний ўрнига қараб тақсимланади: чемпион 250 минг, кумуш медал соҳиби 125 минг, учинчи ўриндаги жамоа 75 минг, тўртинчи ўриндаги жамоа 50 минг доллар олади.

Яна 450 минг доллар барча жамоалар ўртасида бутун турнир давомида тўплаган ўйин очколари сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Қўшимча 50 минг долларни лига ғолиби олади. Шу тариқа мукофот пули миқдори нафақат якуний ўринга, балки ҳар бир алоҳида партия натижасига ҳам боғлиқ. Турнир 13-сентябргача давом этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.