Иқтисодиёт

Жаҳон матбуоти шарҳи

Деуцче Велле, Реутерс ва Европа комиссияси материаллари асосида СпасеХ компаниясининг молиявий натижалари, Жанубий Корея компанияларининг Хитойда хотира чиплари ишлаб чиқаришни модернизация қилиши, Европа Иттифоқининг Арктика бўйича янгиланган стратегияси ҳамда Хитой антибиотиклари импортининг Европада пенициллин ишлаб чиқаришга таъсирига оид маълумотлар тайёрланди.

Жаҳон матбуоти шарҳи

СпасеХ компаниясининг тушуми 2,5 баравардан кўпроқ ошди. 2026 йилнинг ИИИ чораги якунларига кўра, СпасеХ компаниясининг тушуми 161 фоизга кўтарилиб, 14,58 млрд долларга етди. Соф фойда 4,4 млрд долларни ташкил этди ва таҳлилчилар прогнозидан икки баравардан зиёд юқори бўлди. Молиявий ҳисобот эълон қилингач, компания аксиялари нархи 4 фоизга ошди.

Сунъий интеллект соҳасидан тушум 9 баравардан зиёд ошиб, 7,6 млрд долларга етди. Бунга асосан ҳисоблаш қувватларини ижарага бериш ҳисобига эришилди. Старлинк сунъий йўлдош тармоғининг ривожланиши ҳам даромадлар ўсишига ҳисса қўшди.

СпасеХ компаниясининг капитал харажатлари 19,6 млрд долларга етди, шундан 16,4 млрд доллари сунъий интеллект инфратузилмасига йўналтирилди. Июн ойида компания тарихдаги энг йирик бирламчи оммавий аксиялар таклифини (ИПО) ўтказди. Унинг бозор қиймати 2 трлн долларга баҳоланмоқда.

Жанубий Корея компаниялари Хитойда хотира чиплари ишлаб чиқаришни модернизация қилмоқда. Самсунг компанияси 2027 йил охирига қадар Хитойнинг Сиан шаҳридаги заводида 286 қатламли НАНД флеш-хотира чиплари ишлаб чиқариш қувватини ойига 40 мингта яримўтказгич пластинасига етказишни режалаштирмоқда. Ушбу чиплар смартфонлар, компютерлар ва маълумотларни қайта ишлаш марказларида ахборотни сақлаш учун қўлланилади. Жанубий Кореянинг СК Ҳйних компанияси эса Хитойнинг Далян шаҳридаги заводида 240 қатламли хотира чиплари ишлаб чиқаришга ўтмоқчи.

Омдиа таҳлил компанияси маълумотларига кўра, Хитойнинг Янгтзе Меморй Течнологиес (ЙМТС) компаниясининг мамлакат ички НАНД бозоридаги улуши 2025 йилдаги 28 фоиздан 2026 йилнинг ИИ чорагида 38,5 фоизгача ошган. Шу даврда Самсунг ва СК Ҳйних компаниялари улуши мос равишда 33,5 ва 17 фоизгача қисқарган.

Хитойдаги заводларни модернизация қилиш АҚШнинг экспорт рухсатномаларига боғлиқ. Илғор микросхемалар ишлаб чиқариш ускуналарини Хитойга етказиб бериш учун АҚШ лицензияси талаб этилади.

Европа Иттифоқи Арктикани ривожлантириш бўйича янгиланган стратегияни тақдим этди. 20 октябр куни Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляен ЕИнинг Арктика бўйича янгиланган стратегиясини тақдим этди. Ҳужжат сўнгги беш йилда илк бор қайта кўриб чиқилди.

Хусусан, Европа Иттифоқи Гренландияда қайта тикланувчи энергетика, хомашё қазиб олиш, транспорт ва уй-жой қурилишини ривожлантиришга 200 млн евро инвестиция киритади. Шунингдек, Гренландия ва Европа ўртасида сувости кабелини ётқизиш назарда тутилган.

Европа мудофаа жамғармаси доирасида технологиялар, авиация ва ускуналарни ривожлантиришга 260 млн евро ажратилган. Музёрар кемалар флотини ва сунъий йўлдош кузатув тизимларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Стратегия Раил Нордиса темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш, транспорт ва рақамли тармоқларни ривожлантириш, муҳим минерал ресурслар таъминот занжирларини мустаҳкамлаш ҳамда Арктика атроф-муҳитини муҳофаза қилишни ҳам назарда тутади.

Хитой антибиотиклари импортининг ўсиши Европада пенициллин ишлаб чиқаришга таҳдид солмоқда. Евростат маълумотларига кўра, Европа Иттифоқининг пенициллинлар ва уларнинг ҳосилалари импортида Хитой улуши 2019–2025 йилларда 44 фоиздан 86 фоизгача ошган. Европада пенициллин ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини қамраб олган ягона завод Австрияда жойлашган бўлиб, Швейсариянинг Сандоз компаниясига тегишли. Мазкур завод Хитой ишлаб чиқарувчилари билан кучайиб бораётган рақобатга дуч келмоқда.

Корхонани кенгайтиришга 200 млн евро инвестиция киритилганига қарамай, арзон импорт маҳсулотлари ва юқори электр энергияси харажатлари унинг рентабеллигига салбий таъсир кўрсатмоқда. 2025 йилда ЕИнинг энергияни кўп истеъмол қилувчи тармоқларида электр энергияси нархи Хитойга нисбатан 50 фоиз юқори бўлган. Европада дори воситаларининг давлат харидларида эса энг паст нархга устуворлик берилади.

2026 йил март ойида Сандоз компанияси Хитой амоксициллин ишлаб чиқарувчиларининг демпинг амалиёти юзасидан Европа комиссиясига шикоят киритди. Компания антидемпинг текшируви ўтказилиши ва эҳтимолий ҳимоя божлари жорий этилишини талаб қилмоқда. Хитой эса инсофсиз рақобат ҳақидаги айбловларни рад этиб, саноатни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) қоидаларига мувофиқлигини таъкидламоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.