Иқтисодиёт

Жаҳон иқтисодиётида сунъий интеллект бозори ва давлат қарзи

Ушбу халқаро иқтисодий янгиликлар дайжестида Хитой ишлаб чиқарувчиларининг сунъий интеллект учун мўлжалланган чиплар бозоридаги мавқеи мустаҳкамланаётгани, шунингдек, ривожланган мамлакатларда бюджет тақчиллиги ва давлат қарзи юкининг ортиши билан боғлиқ тенденсиялар ёритилган.

**Жаҳон иқтисодиётида сунъий интеллект бозори ва давлат қарзи**

Хитой ишлаб чиқарувчилари сунъий интеллект учун мўлжалланган чиплар бозоридаги ўз мавқеини тобора мустаҳкамламоқда. ИДС (Интернатионал Дата Сорпоратион) маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида Нвидиа компаниясининг сунъий интеллект учун мўлжалланган тезлаткичларини Хитойга етказиб бериш ҳажми 44 фоизга камайиб, 678 минг донани ташкил этди. Америка компаниясининг бозордаги улуши 34 фоиз бўлди. Бу пасайиш АҚШ томонидан жорий этилган экспорт чекловлари ҳамда Хитойда ишлаб чиқарилган муқобил маҳсулотлардан фойдаланишнинг кенгайиши билан изоҳланади.

ИДС ҳисоб-китобларига кўра, Хитойнинг 11 та компаниясидан 9 таси маҳсулот етказиб бериш ҳажмини ўтган йилнинг шу даврига нисбатан оширган. Ҳуавеи етказиб бериш ҳажмини икки баробардан зиёд кўпайтириб, 572 минг донага етказган ва бозорнинг 28 фоизини эгаллаган. Бошқа ишлаб чиқарувчилар орасида Т-Ҳеад (Алибаба) компаниясининг бозордаги улуши 7 фоиз, Самбрисон — 5 фоиз, Кунлунхин (Баиду) — 4 фоиз ва Ҳйгон — 3 фоизни ташкил этган.

Хитойда сунъий интеллект учун мўлжалланган тезлаткичларни етказиб беришнинг умумий ҳажми 2,008 млн донага тенг бўлган. Шу билан бирга, график процессорлар (ГПУ) етказиб бериш ҳажми 26 фоизга қисқариб, 991 минг донага тушган, ихтисослаштирилган тезлаткичлар (Нон-ГПУ) эса қарийб 80 фоизга ўсиб, 1,016 млн донага етган ва илк бор график процессорлар етказиб бериш ҳажмидан ошиб кетган.

Хитойнинг тўртта компанияси — Ҳуавеи, Т-Ҳеад, Кунлунхин ва Самбрисон — ҳиссасига Нон-ГПУ сегментининг 95 фоизи тўғри келган. Ушбу маҳсулотларнинг асосий истеъмолчилари давлат муассасалари, интернет компаниялари ва алоқа операторлари ҳисобланади. ИДС баҳоларига кўра, рақобатда асосий эътибор процессорлар унумдорлигидан ҳисоблаш кластерларининг самарадорлигига кўчмоқда.

Ривожланган мамлакатларда бюджет тақчиллиги СОВИД-19 пандемиясидан кейинги энг юқори даражага етади. Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) маълумотларига кўра, 2026 йилда ривожланган мамлакатлар томонидан соф давлат қарз маблағларини жалб қилиш ҳажми ЯИМнинг 5,2 фоизига етиши кутилмоқда. Бу СОВИД-19 пандемияси сабабли бюджет харажатлари кескин ошган 2021 йилдан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Жамғарма прогнозларига кўра, бюджет тақчиллигининг энг юқори даражаси АҚШ ва Хитойда кузатилиши кутилмоқда. Ушбу мамлакатларда тақчиллик ЯИМнинг қарийб 8 фоизини ташкил этиши ёки ундан ошиши мумкин. Бюджет тақчиллигининг ортиши давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари ва янги қарз маблағларини жалб қилишга бўлган эҳтиёжнинг кўпайиши билан бирга кечмоқда.

ХВЖ баҳоларига кўра, 2025 йилда жаҳон ЯИМнинг қарийб 94 фоизини ташкил этган глобал давлат қарзи 2029 йилга бориб 100 фоизга етиши мумкин. Бу кўрсаткич Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён қайд этилган энг юқори даражаларга яқинлашади.

ХВЖ давлат қарзи юки ва қарз жалб қилиш ҳажмининг ортиши ҳукуматларнинг қўшимча харажатларни молиялаштириш ҳамда иқтисодий инқирозларга қарши чоралар кўриш имкониятларини чеклаши ҳақида огоҳлантирмоқда. Жамғарма давлат молиясининг барқарорлигини таъминлаш учун изчил бюджет консолидациясини амалга оширишни тавсия этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.