Иқтисодиёт

Жаҳон матбуоти шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Блоомберг ва Реутерс нашрларидаги иқтисодий таҳлиллар асосида дайжест тайёрлади. Таҳлилларда жаҳон автомобил саноатидаги ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда Глобал Жануб мамлакатларида тоза энергетика технологиялари импортининг ўсиши ёритилган.

Жаҳон матбуоти шарҳи

Жаҳон автомобил саноатида ишлаб чиқариш қувватларининг ортиқчалиги муаммоси юзага келди. БлоомбергНЕФ тадқиқотига кўра, жаҳон автомобил саноатининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 142 млн дона автомобилни ташкил этади. 2026 йилда сотувлар 85 млн дона бўлиши прогноз қилинмоқда. Натижада ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари йилига 57 млн донага етмоқда.

Автомобил заводларининг ишлаб чиқариш қувватларидан ўртача фойдаланиш даражаси 60 фоизни ташкил этади. Зарарсиз ишлаш учун эса ушбу кўрсаткич камида 80 фоиз бўлиши талаб этилади.

Сўнгги ўн йилда жаҳон автомобил саноатининг ишлаб чиқариш қувватлари 28 млн донага ошган бўлиб, ушбу ўсишнинг 80 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келган. Шу даврда автомобиллар сотуви атиги 5 млн донага кўпайган. Ҳозирда Хитой ҳиссасига жаҳон автомобил ишлаб чиқариш қувватларининг учдан бир қисмидан ортиғи тўғри келмоқда, унинг жаҳон автомобил сотувларидаги улуши эса 25 фоиз атрофидани ташкил этмоқда.

2030 йилга бориб, ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқариш қувватлари 5 млн донага қисқариши, электромобиллар ва аралаш ишлаб чиқариш линиялари қувватлари эса 10 млн донадан ортиққа ошиши прогноз қилинмоқда.

Глобал Жануб мамлакатлари тоза энергетика технологиялари импортини оширмоқда. Эмбер таҳлил маркази маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан буён Глобал Жануб мамлакатлари Хитойнинг тоза энергетика технологиялари импортига 235 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Уларнинг Хитой энергетика ускуналари жаҳон импортидаги улуши 50 фоиздан ошган.

Мазкур даврда Глобал Жануб мамлакатларининг электр тармоқлари учун ускуналар импортига 25,3 млрд долларни (жаҳон умумий ҳажмининг 51,5 фоизи) ташкил этган. Дунёнинг қолган мамлакатларида эса 23,8 млрд доллар (48,5 фоиз) сарфлаган. Йирик импортчилар қаторига Ҳиндистон, Покистон, Филиппин, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси ва Ветнам киради.

Иситиш ва совитиш ускуналари импорти 26 млрд доллар (55,3 фоиз) етган бўлса, дунёнинг қолган мамлакатларида ушбу кўрсаткич 21 млрд долларни (44,7 фоиз) ташкил этган.

Глобал Жануб мамлакатлари Хитой қуёш панеллари импортига 47 млрд доллар (55,4 фоиз) сарфлаган. Дунёнинг қолган мамлакатларида эса ушбу кўрсаткич 37,8 млрд долларни (44,6 фоиз) ташкил этган.

2026 йил январ–август ойларида Глобал Жануб мамлакатларининг Хитой электромобиллари импорти 73,2 млрд долларга етган. 2023 йилнинг мос даврида ушбу кўрсаткич 6 млрд долларни ташкил этган.

2024 йилдан буён Хитойнинг аккумуляторли энергия сақлаш тизимлари импортига жаҳон бўйича сарфланган маблағларнинг 29 фоизи Глобал Жануб мамлакатлари, 71 фоизи эса дунёнинг қолган мамлакатлари ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, Глобал Жануб мамлакатларининг ушбу тизимлар харидига сарфлаган маблағлари 2024 йил январ–август ойларидаги 9 млрд доллардан 2026 йилнинг мос даврида 21 млрд долларгача, яъни 2,3 баробардан зиёд ошган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.