Иссиқхоналарнинг экологик хавфсиз ишлашини қандай таъминлаш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 октябрдаги 586-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг қатор туманларидаги иссиқхона хўжаликлари учун алоҳида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш режими жорий этилди. Қаттиқ ёнилғидан фойдаланадиган иссиқхоналар 2026 йил 1 декабрга қадар муқобил иситиш турларига ўтишлари ёки белгиланган экологик талабларга риоя қилинишини таъминлашлари шарт.

Иссиқхоналарнинг экологик хавфсиз ишлашини қандай таъминлаш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2026 йилдаги 586-сон қарори билан Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхона хўжаликларининг экологик хавфсиз фойдаланилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳужжат Тошкент шаҳар агломерациясида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, иссиқхона хўжаликларининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш, замонавий, энергия самарадор ва кам эмиссияли иситиш технологияларига ўтиш, экологик назоратнинг рақамли механизмларини жорий этиш ҳамда экологик модернизацияни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни таъминлаш учун қабул қилинган.
Тошкент шаҳри, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ, Қибрай, Янгийўл, Зангиота ва Тошкент туманлари иссиқхона хўжаликлари фаолияти учун алоҳида табиатни муҳофаза қилиш режими жорий этиладиган ҳудудлар сифатида белгиланди.
Ҳужжат билан алоҳида ҳудудларда жойлашган иссиқхоналарга қўйиладиган экологик талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Алоҳида ҳудудларнинг давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари асосида иситиш тизимига эга иссиқхона хўжаликлари фақат табиий газ, шу жумладан суюлтирилган газ, электр энергияси, геотермал, қуёш ва иккиламчи иссиқлик энергиясида ишлаши керак.
Қаттиқ ёқилғидан (кўмир, биомассадан тайёрланган брикет ва пеллетлар) фойдаланадиган иссиқхона хўжаликлари 2026 йил 1 декабрга қадар иссиқхоналарни иситиш турини юқорида кўрсатилган иситиш турларига ўзгартиришлари шарт.
Қаттиқ ёқилғидан фойдаланишга фақат қуйидаги барча талабларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда йўл қўйилади: қозонхона қурилмаларини ёқилғи етказиб бериш ва ёниш жараёнини бошқаришнинг автоматик тизими, шунингдек белгиланган самарадорликка эга чанг ва газни тозалаш ускуналари билан жиҳозлаш.
Бундан ташқари, қозонхона қурилмаларидан атмосферага чиқариладиган ташланмалар ҳажмини миллий стандартга мувофиқ ўлчайдиган, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ахборот тизимларига интеграция қилинишини ва реал вақт режимида маълумотларни узлуксиз узатишни таъминлайдиган узлуксиз автоматик мониторинг тизими (CEMS) ўрнатилиши керак.
Шунингдек, қозонхона қурилмалари, чанг-газни тозалаш ускуналари ва автоматик мониторинг тизимлари учун мувофиқлик сертификатини олиш, шунингдек қозонхона қурилмалари ва мўри каналларидаги жараёнларни узлуксиз мониторинг қилиш имконини берувчи онлайн камераларни ўрнатиш зарур.
Алоҳида ҳудуддаги иссиқхона хўжаликларини экологик модернизация қилишни молиявий қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги чора-тадбирлар жорий этилади:
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 23.10.2026 йилдан кучга кирди.

