Маҳаллий

Имтиҳондан “йиқилган” 6 500 нафар қорақалпоғистонлик абитуриент талабаликка тавсия этилади

Қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида вилоятлардаги давлат олийгоҳларига қўшимча 6 500 та қабул параметрлари тасдиқланди. Рўйхат Қорақалпоғистондаги умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларини тамомлаган, имтиҳонда 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаганлар ҳисобидан шакллантирилади.

Имтиҳондан “йиқилган” 6 500 нафар қорақалпоғистонлик абитуриент талабаликка тавсия этилади

Қорақалпоғистон ёшлари учун олийгоҳга киришда қўшимча имкониятлар яратилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновинновациялар вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, давлат комиссиясининг тегишли баёнига асосан, 2026/2027-ўқув йили учун қорақалпоғистонлик ёшлар олий таълимга киришда қуйидаги 2 та қўшимча имкониятга эга бўлди.

**1-имконият:**

2026-йил 2–6-октабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшовчи ва кириш имтиҳонларида 68 балл ва ундан юқори натижа кўрсатиб, давлат олийгоҳларининг кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар 500 та мақсадли қабул параметрлари учун рўйхатдан ўтади.

Рўйхатдан ўтиш my.uzbmb.уз сайти орқали амалга оширилади. Бунда абитуриентлар талабаликка тавсия этилган олий таълим ташкилоти ва таълим йўналиши бўйича танловда қатнашади.

Рўйхатдан ўтган абитуриентлар ўтказилган кириш имтиҳонлари натижасига кўра тўплаган баллари кетма-кетлигига қатъий риоя қилинган ҳолда мақсадли қабул параметрларига тавсия этилади.

**2-имконият:**

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мурожаатига мувофиқ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бакалавриат таълим йўналишлари кесимида тўлов-контракт асосида вилоятлардаги давлат олий таълим ташкилотларига қўшимча 6 500 та қабул параметрлари тасдиқланди.

Бунда базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча қабул параметрлари давлат олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтган Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларини тамомлаган, ўтказилган кириш имтиҳонлари натижаларига кўра 56,7 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.

Танлов қайдномалари тегишли олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда расмийлаштириш учун етказилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.