Маҳаллий

Олийгоҳларга кириш имтиҳонларида ўртача ўтиш бали қанча бўлгани айтилди

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида ўртача ўтиш баллари маълум қилинди. Янги ўқув йили учун давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали 134,6 баллни, тўлов-контракт асосида эса 93,7 баллни ташкил этди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сардор Ражабов 18-август куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар берди.

“Дарё” мухбирининг маълумотига кўра, вазирлик вакили жорий имтиҳонларда ўтиш баллари ўсганини таъкидлаган.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, "Якуний танлов натижаларига кўра, давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали 134,6 балл, тўлов-контракт асосида эса 93,7 баллни ташкил этди. Ўтган ўқув йилида бу кўрсаткичлар мос равишда 121,8 ва 84,9 балл бўлган эди. Бу йил абитуриентлар ўртасида рақобат янада кучайганини кўрсатмоқда".

Якуний танлов натижаларига асосан, бакалавриат таълим йўналишларига жами 209,1 минг нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган. Улардан 52,8 минг нафари давлат гранти, 156,3 минг нафари эса тўлов-контракт асосида ўқиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек, белгиланган имтиёзлар бўйича алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида 20,5 минг нафар абитуриент талабаликка қабул қилинган.

Аввалроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов “Дарё”га берган интервюсида ҳозирда янги университет очишга эҳтиёж йўқлигини айтган эди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.