«Имарат» лойиҳаси эгаси уşланди ва энди мобил радар ҳақида олдиндан огоҳлантирилмайди - маҳаллий дайжест
«Имарат Девелопмент» қурилиş лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов процессуал тартибда уşланди. Йöлларда мобил радар ҳақида олдиндан огоҳлантириş талаби бекор қилинди. Çет элга иşга юбориş тизими тöлиқ хусусий секторга öтказилади. Öзбекистонда туğилиşлар сони 26 мингтага камайди. Ğузорда аёл ва унинг 4 боласини ёқиб юборган эркак умрбод қамалди. Куннинг муҳим янгиликлари билан таниşтирамиз.

«Имарат» лойиҳаси эгаси ушланиб, энди мобил радар ҳақида олдиндан огоҳлантириш бўлмайди — маҳаллий дайжест
«Имарат Девелопмент» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов процессуал тартибда ушланган
«Имарат Девелопмент» қурилиш лойиҳаси эгаси Марат Ҳамдамов Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилаётган жиноят ишида гумон қилинувчи сифатида жалб этилди ва ЖПК 227-моддаси тартибида ушланибди.
Бу ҳолат компания лойиҳаларидаги хонадонлар мижозларга ваъда қилинган (шартномада кўрсатилган) муддатда топширилмагани ортидан муаммолар юзага келгани фонида содир бўлмоқда.
1-ноябр куни Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси офиси Сергели туманидаги Буюк авлод шоҳкўчасида жойлашган «Имарат Девелопмент» масъулияти чекланган жамият раҳбариятига нисбатан ЖК 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 192-11-моддаси (Мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатганди.
Йўлларда мобил радар ҳақида олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди
Йўлда радар ҳақида огоҳлантирувчи белгини ўрнатиш ҳақидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори ўзгартирилди.
Аввалги тартибга кўра, 2025-йил 1-сентабрдан тезликни назорат қилувчи ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радар жойлашган ҳудудда ҳамда уларгача 250–500 метр масофада «Радар» йўл белгисини ўрнатиш мажбурий эди.
Янги қарорда ушбу банд қайта баён қилиниб, ундаги «ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радар» ифодаси ўрнига «стационар радар» деб белгиланди. Натижада мобил радар мазкур мажбурий талаб қамровидан чиқарилди.
Шунингдек, Йўл ҳаракати қоидаларидаги 5.43 - «Радар» белгисига оид бандга ҳам ўзгартириш киритилди. Унга кўра, белги фақат стационар радар ёрдамида назорат қилинаётган жойларгача 250–500 метр масофада ўрнатилади.
Ўзбекистонда туғилишлар сони 26 мингтага камайди
2026-йил январ–сентабр ойларида Ўзбекистонда 638628 та тирик туғилиш ҳолати қайд этилди.
Бу 2025-йилнинг мос даврига нисбатан 26 мингтага кам.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида қайд этилган — тўққиз ойда ҳудудда 77 537 нафар чақалоқ дунёга келган.
Кейинги ўринларни Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари эгаллаган. Уларда мос равишда 72508 ва 71437 та туғилиш қайд этилган. Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятига тўғри келган — 15377 та.
Ғузорда аёл ва унинг 4 боласини ёқиб юборган эркак умрбод қамалди
Қашқадарё вилоятида аёл ва унинг болаларини ёқиб юборган эркак жиноий жазога тортилди.
Маълум қилинишича, ҳолат 2026-йил 15-май куни кечаси содир бўлган. Судланувчи С.Т. жабрланувчининг Ғузор туманидаги хонадонига бориб, у билан жанжаллашган. Сўнгра аёл ва унинг тўрт нафар вояга етмаган фарзандини устига бензин сепган ҳолда тириклайин ёқиб юборган. Аёл ва унинг икки нафар фарзанди ҳаёти сақлаб қолинди. Аммо куйишдан олган тан жароҳатлари оқибатида 6 ёшли ўғил ва 11 ёшли қиз вафот этди.
ЖИБ Қамаши туман суди ҳукми билан С.Т. умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

