Маҳаллий

ИИВга қарашли боғчаларда қурилиш ишларини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Зангиота туманида тадбиркорга 60 млрд сўмлик реконструксия ва қурилиш ишларини олиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари сўраган уч нафар шахс ушланди. Улар келишилган пулнинг 20 минг долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

ИИВга қарашли боғчаларда қурилиш ишларини олиб беришни ваъда қилганлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, тезкор тадбир унинг Зангиота тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.

Билдирилишича, уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, С.С. МЧЖ раҳбари М.N.ga гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Ички ишлар вазирлигига қарашли тўртта давлат мактабгача таълим ташкилотида реконструксия ва қурилиш ишларини олиб беришни ваъда қилган.

Улар умумий қиймати 60 млрд сўмлик ушбу ишларни ташкил қилиб бериш учун тадбиркордан 100 минг доллар талаб қилгани айтилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси — фирибгарлик ҳамда 28 ва 211-моддалари — пора беришда иштирокчилик бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.