Маҳаллий

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи пора билан қўлга олинди

У фуқаронинг нотурар биносини турар жой тоифасига ўтказиб беришини айтиб, 1000 доллар талаб қилган.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи пора билан ушланди

Хоразм вилоятида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Қўшкўпир тумани қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи Р.А. 1 000 АҚШ доллари эвазига вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.P.ning нотурар биносини турар жой тоифасига ўтказиб беришини айтиб, шу пуллар ҳисобидан 700 АҚШ доллари ва 3,6 млн сўмни олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.