Маҳаллий

Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизими янгиланади

Янги тартибга кўра, ИИВнинг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё минтақавий ўқув марказлари Малака ошириш институтининг

Ички ишлар органлари учун кадрлар тайёрлаш тизими янгиланади

Президентнинг 26-августдаги ПҚ–303-сон қарори билан ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини ислоҳ қилиш белгиланди.

Қарорга мувофиқ, ИИВнинг Фарғона, Жиззах, Тошкент ва Сурхондарё минтақавий ўқув марказлари Малака ошириш институтининг тегишли филиаллари сифатида қайта ташкил этилади. Улар юридик шахс мақомини сақлаб қолади.

2027-йил 1-январдан бошлаб янги филиаллар раҳбарлари, ходимлари ва ўқитувчиларига Малака ошириш институтидаги тегишли лавозимлар учун белгиланган пул таъминоти тартиби татбиқ этилади.

Шунингдек, институтнинг Нукус филиали касбий тайёргарлик факултети Сержантлар тайёрлаш марказига айлантирилади.

Вазирлик ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ҳамда қоровуллик-қўриқлаш бўлинмалари мутахассисларини институт ва унинг филиалларида ўқитиш тўлов-контракт асосида йўлга қўйилади. Бир тингловчи учун бир академик соат тўлови БҲМнинг 12 фоизи миқдорида белгиланади.

2026/2027 ўқув йилидан ИИВ Академиясида таълим жараёни ҳам босқичма-босқич янгиланади. Бунда дунёнинг топ-1000 университетлари ва «Янги Ўзбекистон» университети тажрибаси асос қилиб олинади.

Академияда «таълим – тадқиқот – амалиёт» интеграциясини таъминлаш мақсадида мактаблар (счоол) тизими жорий этилади. Амалдаги факултет ва кафедралар оптималлаштирилиб, улар негизида мактаблар ва шўъбалар ташкил қилинади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.