Жамоат хавфсизлиги университетига курсантлар қабули кўпаймоқда
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Жамоат хавфсизлиги университетига йиллик қабул квоталари кундузги таълим шаклига 600 нафаргача ва масофавий таълим шаклига 300 нафаргача курсант этиб оширилади. Жойларнинг учдан тўрт қисми ИИВ тизими учун кадрлар тайёрлашга мўлжалланади.

Жамоат хавфсизлиги университетига курсантлар қабули кўпайтирилмоқда
Президентнинг 26.08.2026 йилдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-302-сон қарори қабул қилинди.
Асосий мақсадлар:
2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Университетда ички ишлар органлари фаолиятининг «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси», «йўл ҳаракати хавфсизлиги», «жамоат тартибини сақлаш», шунингдек, «қўриқлаш фаолияти» йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида бакалавриат таълим йўналиши бўйича йиллик қабул квоталари кундузги таълим шакли бўйича 600 нафар курсантгача ва масофавий таълим шакли бўйича 300 нафар курсантгача оширилади. Бунда уларнинг учдан тўрт қисми ИИВ тизими учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлашга ажратилади.
Курсантларнинг амалий машғулотлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар органларининг тегишли бўлинмаларида ўтказилади. Бунда битирувчи курс курсантлари тегишли соҳавий хизматларда «стажёр-инспектор» лавозимида амалиёт ўтайдилар.
Ўқув машғулотларига жамоат хавфсизлигини таъминлаш, хотин-қизлар, ёшлар ва вояга етмаганлар билан ишлаш соҳаларида амалий тажриба ва касбий маҳоратга эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилади.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Университет квоталарининг учдан тўрт қисмини шакллантиради, жамоат хавфсизлиги кафедраларининг профессор-ўқитувчилар таркибини шакллантиришда иштирок этади, ўқув жараёнини ташкил этишда бевосита қатнашади.
Университет бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тайёргарлик қуйидагича олиб борилади:
Ҳужжат билан Университетда илмий-педагогик жараённи 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди.
Таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш
Ўқув дастурларига қуйидаги фанлар киритилади:
Бунда курсантлар ва тингловчиларга махсус дастурий таъминот, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ва дронларни бошқариш бўйича назарий ва амалий кўникмаларни ўргатиш жорий этилади.
Шунингдек, курсантлар ва тингловчиларда хавф индексини баҳолаш, тегишли чораларни белгилаш ва қарорлар қабул қилиш кўникмаларини шакллантирувчи «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш симулятори» виртуал ўқув-амалий мажмуаси жорий этилади.
Қуйидагиларни назарда тутувчи «E-reyting» платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда:
Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2026 йилдан кучга кирди.

