Иçки иşлар вазирига янги биринçи öринбосар тайинланди
Мирмансур Мирҳамидов аввалроқ мудофаа вазирлиги раҳбарлигига öтказилган Ботир Қудратхöжаев öрнини эгаллади.

Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Мирмансур Миршаҳидович Мирҳамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Мирмансур Мирҳамидов бунгача ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Жорий йил августида, Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида «Жасорат» медали билан мукофотланган.
У энди январдан буён ички ишлар вазири биринчи ўринбосари бўлган, шу йил октабрида мудофаа вазири лавозимига ўтказилган Ботир Қудратхўжаев ўрнини эгаллади.

