Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаевни кузатиш маросими ўтказилди
Қудратхўжаевга Ички ишлар вазирининг буйруғи билан «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» кўкрак нишони тантанали равишда

Мудофаа вазири этиб тайинланган Ботир Қудратхўжаев билан кузатиш маросими ўтказилди
Президент фармонига биноан мудофаа вазири лавозимига тайинланган генерал-маёр Ботир Қудратхўжаев билан кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти, соҳа фахрийлари ҳамда таркибий хизматлар раҳбарлари қатнашди.
Маросим давомида Ботир Қудратхўжаевнинг ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи сифатидаги фаолияти сарҳисоб қилинди. Унинг уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва терроризмга қарши курашиш, киберхавфсизликни таъминлаш, одам савдосига барҳам бериш ҳамда шу йўналишлардаги ишларни мувофиқлаштиришдаги фаолияти алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, хизмат фаолияти давомида эришган ютуқлари ва ички ишлар органлари тизими ривожига қўшган ҳиссаси учун унга Ички ишлар вазирининг буйруғи билан «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» кўкрак нишони тантанали тарзда топширилди.
Тадбирда генерал-маёр Ботир Қудратхўжаевга янги лавозимида муваффақиятлар тиланиб, мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш, Ватан тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги фаолиятига омадлар тиланди.

