Маҳаллий

Тимур Исмаилов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тимур Исмаилов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган. ИИВ раҳбарининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев 2025-йил ноябрида ишдан олинганди, у суд қилинмоқда.

Тимур Исмаилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига асосан, полковник Тимур Камалитдинович Исмаилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

У ушбу тайинлов муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ раҳбарининг аввалги биринчи ўринбосари Бекмурод Абдуллаев 2025-йил ноябрида лавозимидан четлатилган эди.

26-январ куни эса унинг ва Жазони ижро этиш департаментининг собиқ бошлиғи Рустам Турсуновнинг ҳибсга олингани маълум бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев 27-январ куни бўлиб ўтган йиғилишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги давлат харидларида буджет маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, 186 миллиард сўмлик маблағ талон-торож қилинган. Давлат раҳбари Бекмурод Абдуллаев ва Рустам Турсуновга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилганини таъкидлаган.

28-июл куни судда Бекмурод Абдуллаев, Рустам Турсунов ва яна 28 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш бошланади. Кейинроқ суд ёпиқ тарзда ўтказилиши маълум бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.