Маҳаллий

Мирмансур Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Мирмансур Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи бўлди. Бунгача у ушбу департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мирмансур Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Мирмансур Миршахидович Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

У айни пайтда вазирликнинг Тезкор-қидирув департаментига ҳам раҳбарлик қилади.

Август ойида Мирмансур Мирхамидов Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлаш ҳақидаги президент фармонида тилга олинган эди. Ҳужжатда у ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида кўрсатилган.

22-августдаги фармон билан Мирхамидов “Жасорат” медали билан тақдирланган.

Бунгача ушбу лавозимни 2026-йил 28-январдан буён Ботир Қудратхўжаев эгаллаб келаётганди.

У 12-октабр куни мудофаа вазири этиб тайинланди.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига 2025-йил мартида ушбу лавозимга тайинланган Азиз Ташпулатов раҳбарлик қилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.