Нуъмон Муҳаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди

Нуъмон Муҳаммадиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинди
Тармоқларда Нуъмон Усмонович Муҳаммадиевнинг адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Маълум қилинишича, Муҳаммадиев Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилияцизлик ишлари агентлиги директори этиб тайинланган.
Нуъмон Муҳаммадиев 2025-йил март ойида тайинланган эди. У тайинловдан олдин 2023-йилдан буён Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган. Шунингдек, меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигининг Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси, Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси, Президент ҳужжатлари ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 6-майдаги фармони билан Адлия вазирлиги ҳузурида Тўловга қобилияцизлик ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш белгиланган эди. “Тўловга қобилияцизлик институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга мувофиқ, агентлик тўловга қобилияцизлик соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишга масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.

