Ҳужжациз рулга ўтирган ўспириннинг тақдири фожиали якунланди
Аввал ҳам автомобилни ҳужжациз бошқаргани учун огоҳлантирилган ва жазоланган

Ҳужжациз рулга ўтирган ўспириннинг ҳаёти фожиали тарзда якун топди
Фарғона вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ёш йигит автомобилни юқори тезликда бошқариб, вафот этди.
ЙҲХХ бу ҳақда маълумот бериб, йўл ҳаракати қоидаларининг қўпол бузилиши ўлим билан тугаганини қайд этди.
Маълум қилинишича, йигит аввал ҳам Қўқон шаҳрида автомобилни ҳужжациз бошқаргани учун огоҳлантирилган ва тегишли жазо олган.
Бироқ бундан хулоса чиқармаган ўспирин Фурқат туманида катта тезликда ҳаракатланаётганда ЙТҲга учради. Унинг шериги тирик қолган, аммо тан жароҳатлари олган. Ҳодиса тафсилотларига кўра, машина огоҳлантириш белгиси, устун ва кейин дарахтга бориб урилган.

