Маҳаллий

Фарғонада маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб кетди. У шифохонада вафот этди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида маст ҳолда Спарк бошқарган ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмай, уни уриб юборди. Оғир жароҳат олган сержант Хайитбек Каримжонов шифохонада вафот этди. У ички ишлар органларида 2022-йилдан буён хизмат қилиб келган.

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторини уриб юбориши оқибатида сержант Хайитбек Каримжонов шифохонада вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Воқеа 31-июл куни тахминан соат 23:30 да Ўзбекистон туманидаги Ўқчи маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 40В064 автомобил йўлининг 20-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 30 ёшли ҳайдовчи А.Э. Спарк русумли автомобилни маст ҳолда бошқариб кетаётган вақтда Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг 2-минтақавий ҳудуд ЙПХ отряди 3-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант Хайитбек Каримжоновнинг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган ва уни уриб юборган.

Натижада сержант Хайитбек Каримжонов оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у жонлантириш бўлимида вафот этган.

Қайд этилишича, Хайитбек Каримжонов 2022-йилдан буён ички ишлар органларида хизмат қилиб келган. Унинг ортидан онаси, рафиқаси ва икки нафар фарзанди қолди.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Наманган ва Навоийда хизмат вақтида автомобил уриб кетган ЙҲХБ ходимлари президент томонидан “Жасорат” медали билан тақдирланганди. Ҳар икки ходим ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган ҳайдовчиларни тўхтатмоқчи бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.