Маҳаллий

Фарғонада юқори тезлик сабаб содир бўлган ЙТҲда 28 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида БМВ ҳайдовчиси соатига 100 км дан юқори тезликда кескин бурилишда бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиқ ва дарахтга урилди. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 28 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Олд ойнадан отилиб кетган йўловчи омон қолди.

Фарғонада юқори тезлик оқибатида юз берган ЙТҲда 28 ёшли ҳайдовчи вафот этди

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 28 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Ҳайдовчи БМВ автомобилида Фурқат тумани ҳудудидаги йўлда соатига 100 км дан ортиқ тезликда ҳаракатланиб, кескин бурилишда бошқарувни йўқотган. Автомобил аввал огоҳлантирувчи устунга, кейин бетон тўсиқ ва дарахтга урилиб, ағдарилиб кетган.

Машинадаги йўловчининг айтишича, биринчи тўсиққа урилган пайтда у олд ойна орқали ташқарига отилиб чиққан.

“Кўзимни очиб, ўрнимдан туриб қарасам, ҳамма жой чанг эди. Ҳайдовчининг ёнига бордим, ҳамма жойи бутунга ўхшаб кўринди, пулсини текшириб кўрдим, лекин пулс йўқ эди. Тезликнинг охири ўлим. Кўзингизни очиб-юмасиз, бўлди”, — дейди ЙТҲдан омон қолган йўловчи.

Маълум қилинишича, эркакнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ва илгари ҳам қоидабузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.