Ҳелло Киттй, Минни Маус ҳамда бошқа севимли мултфилм қаҳрамонлари ҳақида ажойиб фактлар

Ҳелло Киттй, Минни Маус ҳамда бошқа севимли мултфилм қаҳрамонлари ҳақида қизиқарли фактлар
Кўплаб мултфилмларда қаҳрамонлар ҳақида қизиқ фактлар яширинган бўлади ва уларни фақат катта бўлгандан кейингина билиб олиш мумкин. Қуйида ҳаммага севимли бўлган мултфилм қаҳрамонлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни келтирамиз.
“Губка Боб”
Мазкур мултфилм қаҳрамонлари яшайдиган сувости шаҳри — Бикини Боттом АҚШ совуқ уруш даврида ядровий синовлар учун фойдаланган Тинч океанидаги ҳақиқий атолдан илҳомланган.
Сквидвард (сқуид) номи кўпчиликни чалғитган, аммо аслида у калмар эмас. Маълум бўлишича, олтита пайпаслагичи бўлишига қарамай, Бобнинг қўшниси саккизоёқ — бунга унинг боши катта экани далил. Айтганча, бош суягининг катталиги қаҳрамоннинг юксак ақл-заковатли мавжудот эканини кўрсатади.
Ҳелло Киттй
Мазкур персонажни яратган “Санрио” компанияси ходимларига кўра, Ҳелло Киттйънинг бўйи беш сантиметрга, вазни эса уч килограммга етади. Қаҳрамон 1-ноябрда туғилган (буржи Чаён), у пианиночи ёки шоира бўлишни орзу қилади.
“Блю топишмоқлари”
Шоу ижодкорларидан бири — Анжела Сантомеро — аввал унга “Жаноб Оловранг”, кейин эса “Жаноб Мовий” деб ном беради. Бироқ ўша пайтда Нискелодеон шундай жонивор ҳақидаги мултфилм устида иш олиб бораётгани сабабли персонаж итга айлантирилган.
“Махлуқлар уюшмаси”
Кулгиси томошабинлар хотирасида абадий сақланиб қоладиган қизнинг исми аслида Мери эди. Бу исм сизга таниш туюлиши мумкин, чунки қаҳрамонга овоз берган актрисанинг исми ҳам Мери.
Микки Маус
Маълум бўлишича, бош қаҳрамоннинг дугонаси — Минни Мауснинг лақаби узунроқ экан. Унинг исми Минерва. Унга 1942-йилдаёқ шу исм берилган.

