Қайта кўрсангиз, бошқача таассурот қолдирадиган 7 та севимли мултфилм

Қайта кўрилганда бошқача маъно касб этадиган 7 та севимли мултфилм
Баъзи мултфилмлар умрбод қалбимизда қолади. Болалигимизда уларни кулгили саҳналари, ёрқин қаҳрамонлари ва қизиқарли саргузаштлари учун севганмиз. Аммо йиллар ўтиб, уларни қайта томоша қилганимизда, таниш ҳикоялар бутунлай янгича маъно касб этади. Қувноқ воқеалар ортида дўстлик, оила, орзулар, меҳр-оқибат ва ўзлигини англаш ҳақида чуқур фикрлар яширинган.
**“Губка Боб”**
Улғайганимизда Губка Бобнинг чинакам оптимист эканлигини англаймиз. У ҳатто оддий нарсалардан ҳам қувонч топа олади. Мултфилм севимли иш билан шуғулланиш, дўстларни қадрлаш ва ҳазил туйғусини йўқотмаслик ҳаётни янада ёрқин қилишини эслатади.
**“Том ва Жерри”**
Аммо қайта томоша қилганда, Том ва Жерри шунчаки рақиб эмаслигини кўриш мумкин. Қийин вазиятларда улар бирлашиб, бир-бирига ёрдам беришга тайёр. Демак, ҳақиқий дўстлик баъзан доимий жанжаллар ортида ҳам яшириниши мумкин.
**“Шрек”**
Бугун эса мултфилм ташқи кўриниш ҳақиқий гўзаллик мезони эмаслигини, инсон ўзини борича қабул қилгандагина бахтли бўлишини эслатади. Шу сабабли Шрек ва Фионанинг ҳикояси ҳанузгача долзарб.
**“Лило ва Стич”**
Аммо улғайгач, мултфилмнинг асосий ғояси янада таъсирли туюлади: оила — ҳар қандай вазиятда ёнингда бўладиган инсонлар. “Оҳана — бу оила” ибораси ҳам Дисней тарихидаги энг таъсирли жумлалардан бирига айланган.
**“Кичкинтой ва Карлсон”**
Улғайгач эса бу ҳикоя шунчаки шўхликлар ҳақида эмас, балки дўстлик ҳақида эканини тушунамиз. Карлсон болакайга ўзига ишонишига ёрдам беради ва оддий кунларни ҳам унутилмас саргузаштга айлантира олишини кўрсатади.
**“Махлуқлар уюшмаси”**
Бугун эса унинг асосий ғояси кўпроқ таъсир қилади: меҳр-оқибат, самимийлик ва кулги қўрқувдан кўра кучлироқ. Салли ва Бунинг ҳикояси шу сабабли ҳамон томошабинларга ёқади.
**“Валли”**
Аммо йиллар ўтиб, мултфилм бизга бир-биримизга ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш, ҳатто кичик бир ҳаракат ҳам келажакни ўзгартириши мумкинлигини эслатишини тушунамиз. Деярли диалогларсиз яратилган “ВАЛЛ-И” Пихарънинг энг таъсирли мултфилмларидан бири бўлиб қолмоқда.

