Дунё

“Ҳамма чарчади”: Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашини айтди

Беларус президенти урушда иштирок этаётган томонларнинг куч ва ресурслари қолмаганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Россия билан умумий йўлда содиқ қолишини билдирди.

“Ҳамма чарчади”: Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашини айтди

Беларус президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда якунланади, деган фикрни билдирди. У бу ҳақда 3-ноябр куни Евросиё хавфсизлиги бўйича 4-Минск халқаро конференсиясида маълум қилди.

“Украинадаги уруш бир неча ой ичида тугайди. Бу менинг шахсий фикрим. Тамом: куч қолмади, ресурслар тугади, ҳамма чарчади”, деди Лукашенко.

Беларус раҳбари уруш тугашининг аниқ муддатлари ёки шартларини келтириб ўтмади. У ўз тахминини кимни назарда тутаётганига аниқлик киритмасдан, куч ва ресурсларнинг тугагани билан изоҳлади.

Лукашенконинг таъкидлашича, Беларус ҳокимияти Украинадаги ҳарбий можарони тушуниш борасидаги баъзи “ўзига хос жиҳатларга” қарамай, доимо Россия билан умумий йўлга содиқ қолади. Шунингдек, у Россия, Беларус ва Украина халқлари “эрта-ёки кеч барибир бирга бўлишига” ишонч билдирди.

Маълумот ўрнида, 2-ноябр куни Россия кучлари Украинада Запорожье вилоятининг Камишуваха қишлоғидаги мактабга авиабомба ташлади. Бу бинода гуманитар ёрдам тарқатилаётган эди. Ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлди ва яна 48 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар орасида тинч аҳолидан ташқари полиция ходимлари ҳамда қутқарувчилар ҳам бор.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.