Маҳаллий

Ҳафтанинг биринчи ярмида қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” прогнозига кўра, ёғингарчилик 4-ноябрдан бошланади. Баланд тоғларда қор ёғиши кутилмоқда.

Ҳафтанинг бошида бир қатор ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистонда 4-ноябрдан бошлаб айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 2—3-ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати асосан 20-23 даража илиқ бўлади.

4-ноябр куни Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида, кечга томон эса республиканинг қолган ҳудудларида ёмғир ёғади. Шимолий ва шарқий ҳудудларда эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда.

5-ноябрда республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида фақат кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши давом этади.

6-ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқ атрофида, кундуз кунлари эса 4-5-ноябрда 18-23 даража илиқ, 6-ноябрда 23-25 даража илиқ, жанубий ҳудудларда эса 27 даража илиққача бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.

Тошкентда фақат 4-ноябр куни кечқурун ва 5-ноябрда кечаси ҳамда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундуз кунлари 20-22 даража илиқ атрофида бўлади.

Ноябр ойи бўйича прогнозларга кўра, ушбу ойда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, айрим жойларда эса меъёрдан 1-1,5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат фонида пасайиш кузатилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.