Ҳафта давомида жойларда ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати босқичма-босқич пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда. Душанба ва сешанба кунлари илиқ бўлади, 30-сентабр ва 1-октабрда аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Тоғларда кучли ёғингарчилик бўлиб, баландликларда қорга айланиши ва шамол кучайиши мумкин.

Ҳафта давомида айрим ҳудудларда ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда. Ҳаво бироз булутли бўлиб, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент вилоятида душанба кечқурун ва 29-сентабр куни кечаси баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати асосан кундуз кунлари +25…+28 даража, кечалари +10…+13 даража бўлади.
30-сентабр ва 1-октабр кунлари республика ҳудуди бўйича (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан ташқари) баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2-октабрда ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳарорат кечалари +8…+13 даража, кундуз кунлари +21…+24 даража, айрим жойларда +26 даражагача бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳафта давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 30-сентабр–1-октабрда баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7−12 м/с тезликда эсади, 31-сентабр ва 1-октабрда чўл ҳудудларда ва жанубда айрим жойларда 14 м/с гача кучаяди.
Тошкент шаҳрида душанба кечқурун ва 29-сентабрда кечаси бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +25…+28 даража бўлади.
30-сентабр ва 1-октабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2-октабрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +10…+13 даража, кундуз кунлари +21…+24 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

