Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 20 даражагача тушиши мумкин
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 20 даражагача пасайиши мумкин. Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25 даража бўлади.
Тошкентда ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18 даража бўлади.

