Бугун Тошкент ва қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда
Шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати 23-28 даража бўлади

Бугун Тошкент ва бир қатор ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 30-35 даража, шимолда эса 23-28 даража бўлади.
Тошкентда ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35 даража атрофида бўлади.
Тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 23-28 даража бўлади.

