Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4-сентябр куни ёмғир ёғиши мумкин

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4-сентябр куни ёмғир ёғиши эҳтимоли бор
“Ўзгидромет” 4-сентябрга оид об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра, жума куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16-18 даража, кундузи 28-30 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Сентябр ойи учун прогнозларга кўра, республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

