Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 28-август куни чанг-тўзон кузатилади

28-август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” томонидан эълон қилинган об-ҳаво маълумотида қайд этилган.
**Тошкент шаҳрида** ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги 3-8 метр/секундни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 18-20 даража, кундузи эса 35-37 даража атрофида бўлади.
**Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида** ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этиб, айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзон билан бирга кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
**Бухоро ва Навоий вилоятларида** ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача, айрим вақтларда эса 20-22 метр/секундгача кучайиши, шунингдек, чанг-тўзон билан кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
**Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида** ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача, айрим вақтларда эса 20-22 метр/секундгача кучайиши, шунингдек, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
**Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида** ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши ва чанг-тўзон билан бирга кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
**Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида** ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги 5-10 метр/секундни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
**Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида** ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсувчи шамол тезлиги 7-12 метр/секундни ташкил этади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

