Ўзбекистонда 27-август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 27-август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. “Ўзгидромет” хабарига кўра, пайшанба куни ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошмайди.
**Тошкент шаҳрида:** Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 3-8 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси ҳарорат 17-19 даража, кундузи 35-37 даража атрофида бўлади.
**Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида:** Ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.
**Бухоро ва Навоий вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.
**Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз ўтади. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 32-37 даража оралиғида бўлади.
**Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
**Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида:** Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 16-21 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
**Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида:** Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17 даража, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.
Аввалги прогнозларга кўра, иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб иқлимий меъёрга яқин бўлган бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб қолиши, ҳафтанинг иккинчи ярмида эса кундузги ҳаво ҳарорати 2-3 даражага кўтарилиши маълум қилинган эди.

