Маҳаллий

Ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади

28-октабрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши ва тоғларда қорга айланиши мумкин. Ҳафтанинг қолган кунларида қуруқ ва иқлим меъёрига мос об-ҳаво сақланиб қолади. Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳарорат +20 даражагача кўтарилади.

Ҳафта давомида асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади

Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.

Шимолий ҳудудлар ҳамда чўл минтақаларида айрим жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +15…+20 даража, шимолда эса +10…15 даража атрофида бўлади.

28-октабрда айрим жойларда бироз ёмғир ёғади, шимол ва шарқда эса ёғингарчилик кутилмайди. 29−30-октабр кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво давом этади.

Ҳарорат кўрсаткичи иқлим меъёрига мос бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +17…+22 даража, шимолда эса кечалари −2…+3 даража, кундуз кунлари +12…+17 даража илиқ бўлади.

Шамол асосан шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. 28−30-октабр кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18…+20 даража, кечалари +8…+10 даража атрофида бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.