Маҳаллий

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

Шанба-якшанба кунлари Ўзбекистонда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +15…+20, кечаси +3…+8, шимолий ҳудудларда эса −2…+3 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиши мумкин.

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради

23−25-октабр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва илиқ об-ҳаво давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +3…+8, кундуз кунлари +15…+20 даража бўлади, шимолий ҳудудларда эса кечалари −2…+3, кундуз кунлари +12…+17 даража атрофида кузатилади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида жума ва дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+7 даража атрофида, кундуз кунлари 23-октабрда +19…+21, 24−25-октабрда +17…+19 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.