Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 6−9-октабр кунлари ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, кундузи +25 даражагача исийди. Фақат Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, баланд тоғларда қорга айланиши ва сел хавфи юзага келиши мумкин.

Ҳафта давомида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолиши кутилмоқда
6−9-октабр кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар бермоқда.
Душанба куни кундузи Ўзбекистон ҳудудининг аксарият қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Фақат Фарғона водийси вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳаво ҳароратининг юқори кўрсаткичи +15…+20 даража бўлади.
6-октабрда ҳаво ҳарорати кечаси +5…+10, шимолда +2…+7 даража, кундузи эса +15…+20 даража бўлади. 7−9-октабрда у аста-секин кечаси +10…+15 даражагача, кундузи +20…+25 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, 5-октабрда Фарғона водийсида айрим жойларда 13−18 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5-октабрда айрим жойларда ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. 6−9-октабрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида 8−9-октабрда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати душанба куни кундузи ва сешанба куни +17…+20 даража бўлади, 7−9-октабрда +22…+25 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳарорат кечаси 6−7-октабрда +7…+10 даража бўлади, 8−9-октабрда +12…+15 даражагача кўтарилади.

