Маҳаллий

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво яна салқинлашади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво яна салқинлашади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати яна пасайиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 26–27-сентябр кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайишда давом этади.

Жума куни кундузи ҳарорат 26-30 даража, жанубий ҳудудларда 31-33 даража бўлса, шанба ва якшанба кунлари у аста-секин 22-25 даражагача, жанубда 27-30 даражагача тушади. Кечалари ҳаво ҳарорати 9-14 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26–27-сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Жума куни куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 11-14 даража, кундузи 25-сентябрда 26-28 даража бўлади, дам олиш кунлари эса аста-секин 23-25 даражагача пасаяди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.