Маҳаллий

Дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кечалари +5…+15 даража, кундуз кунлари +18…+27 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Дам олиш кунларида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланади

16−18-октабр кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб қуруқ ва илиқ об-ҳаво давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +10…+15 даража, кундуз кунлари +22…+27 даража бўлади, шимолий ҳудудларда эса 17−18-октабрда кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +18…+23 даража кузатилади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Тоғли ҳудудларда 16-октабрда ёғингарчилик кутилмайди, 17−18-октабрда айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +12…+14 даража атрофида, кундуз кунлари 16-октабрда +24…+26 даража, 17−18-октабрда +22…+24 даража бўлади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.