“Гарри Поттер” юлдузи Дениел Редклифф франшизага қайтиши мумкин

“Гарри Поттер” юлдузи Дениел Редклифф франшизага қайтиши мумкин
Бутун дунёга “омон қолган бола” образи билан танилган Даниел Редклифф франшизага кутилмаган ролда қайтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Пеоплеталк хабар бермоқда.
Инсайдерлар маълумотига кўра, актёр ҲБО билан “Гарри Поттер” киносагасининг сериал кўринишидаги ремейкида Волан-де-Морт ролини ижро этиш юзасидан музокаралар олиб бормоқда.
Айтишларича, томонлар шартнома имзолашга жуда яқин, бироқ ҲБО студияси ҳозирча бу кастинг бўйича расмий изоҳ бермаган. Агар келишув амалга ошса, бу шубҳасиз фентези оламидаги энг муҳим воқеалардан бирига айланади. Оригинал филмларда ўн йил давомида бош қаҳрамонни гавдалантирган Редклифф энди унинг энг ашаддий душмани сифатида кўриниш беради. Ёвуз қаҳрамоннинг ёшлигини эса 13 ёшли Билли Барратт ижро этади.
Франшиза асосида суратга олинаётган янги сериалнинг биринчи мавсуми премьераси 2026-йил декабрига белгиланган. Иккинчи мавсум устидаги ишлар эса шу йил кузида бошланади. ҲБО ёзувчи Жоан Роулингнинг барча 7 та китобини тўлиқ экранлаштиришни режалаштирган.

