Лайфстайл

“Гарри Поттер” филмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

**"Гарри Поттер" филмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)**

"Гарри Поттер" кино олами устида юзлаб инсонлар — режиссёрлар, операторлар, декораторлар, костюм усталари ва визуал эффектлар бўйича мутахассислар йиллар давомида ишлади. Ҳар бир саҳна ортида узоқ меҳнат, пухта режалаштириш ва техник ечимлар мужассам.

Ушбу мақолада сизни камера ортига — суратга олиш майдонига олиб борамиз. Қандай қилиб сеҳрли саҳналар яратилгани, актёрлар ва техник жамоа нималар билан юзлашгани, қайси кадрлар ҳақиқий, қайсилари эса мутлақо тасаввур маҳсули эканини билиб оласиз.

**9 ¾ платформаси**

9 ¾ платформаси Гарри Поттер оламидаги энг машҳур жойлардан бири. Айнан шу кириш йўлагидан "Ҳогварц-экспресс" ёшларни сеҳр-жоду мактабига олиб кетади. Мухлислар эса деворга "кириб кетаётган" аравача ёнида суратга тушишни яхши кўришади. Ҳа, бундай жой ҳақиқатда ҳам бор ва у Лондондаги Кингс Кросс вокзалида жойлашган.

Бундан ташқари, Кингс Кросс вокзалида 9 ва 10-платформалар орасида девор ҳам йўқ. Шундай бўлса-да, филмдаги кадрлар ҳақиқий Кингс Кросс вокзалида суратга олинган. Фақатгина улар 4 ва 5-платформалар орасидаги тўсиқдан фойдаланган. Мухлислар учун ўша ерда "деворга ярим кириб қолган" аравача ва "Платформ 9¾" ёзуви ўрнатилган.

**Учар супурги**

Уни Уелс жанубидаги темир-терсак омборидан топишган ва таъмирлаб, филмга мослаштиришган.

**Квиддич майдони**

Режиссёр Крис Коламбус нафақат сеҳрли спортни кўрсатмоқчи, балки унинг хавфли томонларини ҳам намоён қилмоқчи бўлган. Томошабинга учар супургилар тезлигини етказиш учун кадрларда доимий таянч нуқтаси бўлиши керак эди, шу боис тўрт томонда миноралар қуриш ғояси пайдо бўлган.

Аввалига стадионни Шотландияда қуриш режалаштирилган, аммо бу фикрдан воз кечишди. Павилёнда фақат битта минора қурилди, қолган қисмлар компютер графикасида чизилган.

Кейинги филмларда айрим эпизодлар актёрлар билан биргаликда суратга олинган, энг мураккаб ва динамик саҳналарда эса дублёрлардан фойдаланилган.

**Шахмат доналари**

Кўпчилик фигурани компютер графикасида яратилган деб ўйлайди, лекин аслида улар ҳақиқий бўлган.

Филм учун тўлиқ ҳажмдаги шахмат майдони ва баландлиги 3,5 метрга етадиган шахмат доналари ясалган. Улар махсус механизмлар ёрдамида секин ҳаракатлана олган.

**Актёрлар ўрнига гипс шакллар ишлатилган**

Узоқ вақт қимирламасдан, нафас олмасдан ва кўз қимирлатмасдан ётиш эса ёш актёрлар учун қийин бўлган. Шунинг учун иккинчи филмда илон билан учрашгандан сўнг тош қотган ўқувчилар саҳнасида актёрлар ўрнига уларнинг гипс нусхалари ишлатилган.

Бунинг учун актёр юзига тиббиётда ишлатиладиган махсус алгинат суртилган, устидан гипсли бинт ўралган. Қотгач, қолип эҳтиёткорлик билан ечилиб, тўлиқ нусха ясалган. Натижада жуда ҳам ҳақиқий кўринадиган фигуралар тайёр бўлган.

**Юзлаб ликопчалар ва аждарлар "Сеҳргарлик вазирлиги"да жонлантирилган**

Хонада Долорес Амбридж деворларига жонли мушукчалар тасвири туширилган юзлаб чинни ликопчалар илинган. Бунинг учун ҳақиқий ликопчалар тайёрланган, ҳайвонлар эса кейинчалик графика ёрдамида ҳаракатлантирилган.

Бу саҳналар учун 40 дан ортиқ тирик мушуклар суратга олинган — уларнинг ҳар бири кейинчалик анимацияга асос сифатида ишлатилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.