Лайфстайл

Рон Уизли қайтмоқда: Руперт Гринт “Гарри Поттер”нинг янги лойиҳасида суратга тушади

Рон Уизли образини гавдалантирган Руперт Гринт “Гарри Поттер”нинг янги лойиҳасида иштирок этади.

“Гарри Поттер” филмларидаги таниқли актёр Руперт Гринт ўзининг машҳур ролини қайта ижро этишини эълон қилди. Рон Уизли роли билан дунёга танилган актёр Бродвей театрида саҳналаштирилаётган “Гарри Поттер ва лаънатланган бола” мюзиклида асосий роллардан бирини ўйнайди.

Бу хабар актёрнинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилинди. Унга кўра, саҳна асарининг премьераси 2027-йил 2-февралга белгиланган.

Ушбу янгилик актёрнинг туғилган кунидан сўнг эълон қилиниши рамзий маънога эга. Чунки, бир неча кун аввал Руперт Гринт 38 ёшини нишонлаган эди.

Маълумот ўрнида, Руперт Гринтга айнан “Гарри Поттер” филмлар серияси катта шуҳрат келтирган. У 11 ёшида сеҳргарлар ҳақидаги филм кастингидан муваффақиятли ўтган. Биринчи филм — “Гарри Поттер ва фалсафий тош” премьераси 2001-йил ноябрида бўлиб ўтганида актёр атиги 13 ёшда эди.

Актёрнинг сўнгги йирик ижодий ишларидан бири Чарлз Диккенснинг машҳур қиссаси асосида ишланган, готика ва фентези жанридаги “Эбенезер: Рождество қўшиғи” филми бўлди. Ушбу картина премьераси 2026-йил ноябр ойида кутилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.