Лайфстайл

“Уйда ёлғиз 2” филмидаги меҳмонхона хизматчиси роли билан танилган актёр Тим Карри вафот этди

"Уйда ёлғиз 2" филмидаги меҳмонхона хизматчиси роли билан танилган актёр Тим Карри вафот этди.

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди, дея хабар берди "KinoMail.ru" нашри. У 26-августга ўтар кечаси Лос Анжелесдаги уйида вафот этган. Санъаткорнинг ўлим сабаби ҳозирча расман эълон қилинмаган.

Тим Карри 1946-йил 19-апрелда Буюк Британиянинг Чешир графлигида туғилган. Унга "Рокки Ҳоррорнинг даҳшатли шоуси" (1975) мусиқий филмидаги доктор Френк-эн-Фертер образи орқали дунё миқёсида катта шуҳрат келган.

Кейинчалик Карри "Далил" (1985) комедиясида эшикоғаси Уодсворт, "У" (1990) телесериалида ёвуз қаҳрамон Пеннивайз ролларини ижро этган, шунингдек, "Уйда ёлғиз 2: Ню Ёркда йўқолган" ва "Қизил октябрнинг таъқиб қилиниши" филмларида иштирок этган. Эллик йиллик фаолияти давомида актёр уч марта "Тони" мукофотига номзод бўлган ва "Эмми" мукофоти билан тақдирланган.

Маълумот учун, актёр 2012-йилда оғир инсултни бошдан кечирган эди. Шундан сўнг унинг миясида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, узоқ вақт даволанган. Афсуски, муолажаларга қарамай, у умрининг охиригача мустақил юра олмади. 2025-йилда унинг мемуарлари чоп этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.