Лайфстайл

“Уйда ёлғиз” филмидаги Кевин — Маколей Калкин ҳозир қаерда ва қандай яшайди?

“Уйда ёлғиз” филмидаги Кевин роли билан танилган Маколей Калкин ҳозирда 46 ёшда бўлиб, 26-августда туғилган кунини нишонлади. Кинодаги эрта шуҳрат ва глобал машҳурликдан сўнг, Калкин деярли ўн йил давомида жамоатчилик назаридан четда қолди. Ушбу мақолада актёрнинг ҳозирги ҳаёти ҳақида маълумот берилади.

**Болалик ва қийинчиликлар**

Актёр ёшлигида болаликни тўлиқ ҳис қила олмаган. Унинг отаси билан муносабатлари мураккаб бўлиб, отаси Маколейнинг карьерасини бошқарган ва унинг барбод бўлишига сабабчи бўлган. 24 ёшида Калкин гиёҳванд моддаларни сақлашда айбланиб ҳибсга олинган. Мила Кунис билан саккиз йилдан ортиқ давом этган муносабатларнинг тугаши вазиятни янада оғирлаштирган. ОАВ хабарларига кўра, гиёҳванд моддаларга қарамлиги туфайли яқинлари уни мажбуран реабилитация марказига юборган. Кўпчилик актёрнинг ҳаётини назоратга олиб, карьерасини қайта тиклай олишига ишонмаган.

**Қайта тикланиш ва янги ҳаёт**

Бироқ, Маколей Калкин буни уддалади. Аввало соғлигини тиклаб, сўнгра яна омма олдида пайдо бўлди. У реклама роликларида суратга туша бошлади, ток-шоуларда иштирок этди. 2019-йилда “Диндор Жемстонлар” комедик сериалида рол ўйнади ва Сет Гриннинг дебют филми “Таиланддаги йигитлар кечаси”да иштирок этди. Айнан шу филмнинг суратга олиш жараёнида у актриса ва Дисней Чаннелнинг собиқ юлдузи Бренда Сонг билан танишиб, муносабат ўрнатди.

Улар икки ўғил фарзандли бўлишди: 2021-йил апрел ойида Дакота ва 2022-йил декабрида Карсон дунёга келди. Жуфтлик 2022-йилда унаштирилган бўлиб, оиласини ортиқча эътибордан ҳимоя қилади. Калкин фарзандлар билан шуғулланиш ва уйда қолиш каби ота-оналик масъулиятининг катта қисмини ўз зиммасига олган, бу эса Бренда Сонгга кўпроқ суратга тушиш имконини беради.

**Касбий фаолиятдаги ютуқлар**

2021-йилда Маколей Калкин “Американинг даҳшатли ҳикояси” сериалида ўзини ўзи барбод қилишга мойил ёзувчи образини яратди ва бу роли танқидчилар томонидан юқори баҳоланди. Ўша йили у Гусси модалар уйининг мода кўргазмасида подиумда қатнашиш таклифини олди.

Кейинчалик актёр “Галактикадаги энг яхши иккинчи шифохона” ва “Зоотопия 2” каби анимацион лойиҳалар ва сериаллардаги қаҳрамонларга овоз берди. 2025-йилда эса Калкин “Фаллоут” сериалининг иккинчи мавсумида суратга тушди.

2023-йил декабр ойида актёрга “Шон-шараф хиёбонида” унинг номи ёзилган юлдуз топширилди. Маросимга Маколейни қўллаб-қувватлаш учун дўстлари, яқинлари ва баъзи Голливуд юлдузлари ташриф буюрди. Улар орасида “Уйда ёлғиз” филм сериясида бош қаҳрамоннинг онасини ўйнаган Кетрин ЎХара ҳам бор эди. Актёр саҳнадаги нутқида Бренда Сонгга миннатдорлик билдириб, уни нафақат энг яхши аёл, балки ҳаёти давомида энг таниқли инсон деб атади.

**“Уйда ёлғиз” филмининг давоми ҳақида**

Маълумотларга кўра, Маколей Калкин иштирокидаги “Уйда ёлғиз” филмининг давоми суратга олиниши мумкин. Яқинда актёр лойиҳани муҳокама қилиш учун Дисней вакиллари билан учрашган.

34 йил давомида сиквелдан қочиб юрган Маколей 2025-йилда кутилмаганда бу ролга қайтишга қарши эмаслигини маълум қилган. У ҳатто давоми учун ўз ғоясини ҳам айтиб берган: “Мен ё беваман, ё ажрашганман. Фарзандимни тарбиялаяпман ва ҳоказо. Жуда кўп ишлайман, лекин унга етарлича эътибор бера олмаяпман. Қайсидир пайт у мендан хафа бўлиб, мени ҳайдаб юборади. (Кевиннинг ўғли) мени (уйга) киритмайди, ҳатто мен учун тузоқлар ҳам қўяди”, дейди Маколей Калкин.

Беллонининг сўзларига кўра, студия актёрнинг янги лойиҳага раҳбарлик қилишини истаяпти. Бу ғоя афсонавий “ҳўл ўғрилар” – Даниел Стерн ва Жо Пеши билан муҳокама қилингани ҳозирча номаълум, бироқ уларнинг қайтиш эҳтимоли жуда кам, дея қайд этади Ворлд оф Реел нашри.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.