Лайфстайл

Голливуд актёрларининг йиллар ўтгач, кўпчиликнинг ёдидан чиқиб кетган ноодатий роллари

Голливуд актёрларининг йиллар ўтиб кўпчиликнинг ёдидан чиққан ғайриоддий роллари

Жим Керри ёшлигида пушти рангли, мушукка ўхшаш ўзга сайёраликни ўйнаганига ишониш қийин, Киану Ривз эса жасур рицар эмас, балки қўрқоқ ёвуз одам ролини ижро этган.

**Марлон Жеймс — Киану Ривз**

1990-йилда Киану Ривз ўзи учун жуда ноодатий ролда – “Сени тоабад севаман” комедиясида қўрқоқ қотил Марлон Жеймсни ўйнайди.

**Девид Вудерсон — Метю Макконахи**

Дастлаб Макконахи 1993-йилда суратга олинган “Саросима” филмида рол ўйнамаслиги керак эди. Рол шунчалик кичик эдики, филм ижодкорлари уни маҳаллий актёрлардан бирига беришга қарор қилишади. Аммо бир куни кечқурун кинематография факултетида таҳсил олаётган Макконахи дўсти ишлайдиган муассасага келади. Унга қўшни столлардан бирида кастинг директори ўтирганини айтишади. Макконахи у билан гаплашади ва ролни олади. Фақат режиссор норози бўлади, чунки у Макконахини бу персонаж учун жуда чиройли деб ҳисоблайди.

**Уиплок — Жим Керри**

“Ерлик қизларга осонроқ” (1988) илмий-фантастик филмида Жим Керри Ерлик аёлларнинг гўзаллигидан шунчалик ҳайратда қолган, икки дўсти билан сайёрамизга қўнишга қарор қилган пушти рангли ўзга сайёралик Уиплок ролини ўйнайди. Ерликларга ўхшаш учун мўйналарини қирқиб олганларидан сўнг Уиплок ва унинг дўстлари аёллар учун жуда жозибали бўлиб қоладилар.

**Роберт Пронж — Крис Эванс**

2012-йилда Крис Эванс “Музли” криминал триллерида асосий роллардан бирини – Роберт Пронж исмли қотилни ўйнайди. Филм реал воқеалар асосида суратга олинган.

**Киган — Жейсон Момоа**

Жейсон Момоа “Шиддатли” (2012) филмида кичик рол – ёлланма ищи Киганни ўйнайди. Бунинг учун актёр соқолини олиши, бақувват ияги ва юз хусусиятларини намойиш қилиши керак эди.

**Дрексл Спайви — Гари Олдман**

Гари Олдман “Ҳақиқий севги” (1993) филмида бор-йўғи бир неча дақиқа экран вақтига эга бўлган, аммо у улардан томошабинлар ва танқидчиларни ўзига тортадиган тарзда фойдаланган. Тарантино томонидан ёзилган ушбу криминал филмда Олдман ёвуз қаҳрамон Дрексл Спайвини гавдалантирган ва ба'зи танқидчиларга кўра, бу рол актёр фаолиятидаги энг яхшиси бўлган.

**Капитан Ҳук — Дастин Хоффман**

Дастин Хоффман филм ссенарийси ёзилмасданоқ капитан Ҳук ролига тасдиқланган. Қизиғи шундаки, Капитан Ҳук (1991) режиссори Стивен Спилберг Майкл Жексон иштирокидаги мусиқий филм яратиш ҳақида ўйлайди ва ҳатто Дастин Хоффман билан қўшиқларидан бирини ёзиб олади. Аммо охир-оқибат у бу режасидан воз кечади ва қўшиқни филмдан олиб ташлайди.

**Жоанна Хоффман — Кейт Уинслет**

Стив Джобснинг биографик филмида Кейт Уинслет маркетинг бўйича менежер ва Жобсга та'сир кўрсатиши мумкин бўлган кам сонли кишилардан бири бўлган Жоанна Хоффман ролини ўйнайди. Актрисанинг ўзи уни тадбиркорнинг “ищи рафиқаси” деб таърифлаган. Кейт кастинг ҳақида тасодифан билиб қолади ва дарҳол унда рол ўйнаш истаги туғилади. “Мен интернетда Хоффманнинг қандай кўринишини топдим, эримни парик дўконига боришга кўндирдим. Калта қора сочли парик сотиб олдим ва ундаги суратимни продюсерга юбордим”. Актриса тез орада у “Олтин глобус” ва БАФТА мукофотига сазовор бўлган ролга эга бўлади.

**Карен Силквуд — Мерил Стрип**

“Силквуд” (1983) биографик драмасида Мерил Стрип фабрикада хавфсизлик бузилишини оммага ошкор қилмоқчи бўлган кимёгар Карен Силквуд ролини ўйнайди. Ушбу роли учун актриса “Оскар” мукофотига номзод бўлган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.